Orolqum milliy tabiat bog'i

Introducing

Миллий табиат боғи Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, шимолий-ғарбда бўш ер майдонлари, жанубий-ғарбда Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги ерлари, жанубий-шарқда Қазоқдарё ов ва ўрмон хўжалиги ерлари
ва шимолда Қазоғистон Республикаси билан чегарадош. Ҳудуднинг Умумий ер майдони 1 000 000 га, шундан, Қўриқланма ҳудуди 585 000
га., Рекреация ҳудуди 125 000 га., Хўжалик мақсадида фойдаланиш учун 290 000 га.ни ташкил этади.

Табиий шароити: Миллий табиат боғи денгиз сатхидан 25 м дан 50 м гача баландликда бўлиб унинг юқори нуқтаси Возраждение чўққиси ҳисобланади, “Оролқум” миллий табиат боғи ҳудудида тош, қум, шағал, лой ва оҳактошлардан ҳамда конгломерат (хилм-хил нарсаларнинг тартибсиз, тасодифий йиғиндиси, қоришмаси, қурамаси) яьни тош, қум, шағал ва оҳак, лой ва ҳ.қ воситасидаги маҳкам бирикмасидан ҳосил бўлган ва ҳок. ни учратиш мумкин.

Флораси Денгиз сатҳидан 25-50 м баландликда саксаул, черкез, қандым, юлғин,  қамиш, жинғил ва кам миқдорда цистанхе ўсимликлари учрайди.  “Оролқум” миллий табиат боғида
36 турдан ортиқ ўсимлик турлари тарқалган.

Фаунаси: Оролқум миллий табиат боғи ҳайвонот дунёси жуда хилма-хил ҳисобланади. Табиат боғи ҳудудида сутемизувчилардан Сайғоқ, Бўри, Чиябўри, Тулки, Қуён, Ёввойи чўчқа, қушлардан Бойўғли, Қора қарға, Чўл тошсир чумчуғи ва Чўл тўрғайи, судралиб юрибчилардан илон, тошбоқа ва калтакесаклар сингари ҳайвонларни кўплаб учратилади.

Экотуризм масканлари: Миллий табиат боғи ҳудудидаги 125 000 га рекреация ҳудуди ташкил қилиб Орол денгизининг қуриган тубида  700 м чуқурликтан чиқиб турган артезиан сувини кўриш учун маҳаллий аҳоли ва чет эллик меҳмонлар ташриф буюради.

Ҳудудга 80 км оралиқда меҳмон уйлари жойлашган. Миллий табиат боғига энг яқин жойлашган аҳоли ҳудуди “Учсай” ОФЙ ҳисобланиб, 40 км оралиқда жойлашган.     

 Миллий табиат боғидан Мўйноқ туман марказигача масофа 60 кмни ташкил этади.

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, “Дўстлик” МФЙ, Почта манзили Мўйноқ тумани, “Дўстлик” МФЙ Мўйноқ кўчаси, 177 уй.

Visit time

Ish kunlari soat 12:00 dan 20:00 gacha (qishda 17:00 gacha) Dam olish va bayram kunlari soat 09:00 dan 21:00 gacha (qishda 17:00 gacha)

No places

Latest news View more